Scenario of a Game on Theme «Colours»

Автор:adminurazbaev

Scenario of a Game on Theme «Colours»

Traffic Lights

Ўйин мақсади:

Ранглар номларини такрорлаш ёки мустаҳкамлаш.

Керакли жиҳозлар:

Турли ранглардаги қоғоз парчалари (ҳар бир ранг биттадан).

Ўйиннинг бориши:

Қоғоз парчалари доскага маҳкамланади. Ўқитувчи болалар орасидан бошловчини тайинлайди. Болалар бошловчи тарафдан бир қатор бўлиб саф бўлишади. Ўқитувчи қоғоз парчасини кўрсатади ва бошловчи қоғоз рангини айтади. Агар ўқувчининг кийимида ушбу ранг бўлса, ўша ўқувчи бошловчининг нариги ён томонига ўтади. Агар ўқувчида айтилган ранг бўлмаса, у доскада ранги айтилган қоғозни олиб бошқа тарафга ўтиши мумкин. Бошловчи ҳам доскадаги қоғозни олиши мумкин. Агар бошловчи қоғозни кийимида айтилган ранг йўқ ўқувчидан олдин олса, кийимда ушбу ранг йўқ ўқувчи бошловчи бўлади. Бошловчи доскадан қоғозни унинг ранги айтилиши биланоқ олиши мумкин. Лекин у бу ишни бажаргунча айтилган ранг кийимда йўқ ўқувчилар бошқа тарафга ўтиб олишлари мумкин. Кейинчалик рангларни бошловчи танлайди ва қоғозларни кўрсатмайди, яъни ўқувчилар рангларни ёддан билишлари зарур.

Ажратилган вақт: 10 дақ.

Об авторе

adminurazbaev administrator

Оставить ответ